Ноқонуний мигрантлар Польшага бостириб киргани маълум бўлди
Олам
−
10 Ноябрь 2021
5413Польша-Беларусь чегарасида иккита катта муҳожирлар гуруҳи тўсиқни вайрон қилиб, Польша ҳудудига кириб боришга муваффақ бўлди. Бу ҳақда Польша радиоси чегарачиларга таяниб хабар берган.
Польша чегарани қўриқлаш хизматининг Подляска бўлими Матбуот котиби Катажина Здановичнинг сўзларига кўра, ҳужум Бяловежа ва Кринка ҳудудларида амалга оширилган. Ноқонуний муҳожирларнинг бир қисми Беларусь томонига қайтарилган, қолганлари қидирилмоқда.
Айни пайтда юзлаб муҳожирлар лагери жойлашган Кузница чегара пункти яқинида вазият тинч.
“Бугун муҳожирлар беларуслардан озиқ-овқат олди. Хорижликларнинг чодирлари бор, кечқурун эса исиниш учун ўт ёқишади. Улар доимий равишда Беларусь хизматлари томонидан назорат қилинади”, дейилган хабарда.
Польша чегара хизматининг хабар беришича, 8 ноябрдан бошлаб Польша чегарасига бевосита яқин жойда икки мингдан тўрт минггача одам Европа Иттифоқи ҳудудига киришга ҳаракат қилмоқда.
Аввалроқ, Польша Президенти Анжей Дуда мигрантларнинг Польша чегарасига ҳужумини Минск уюштирган деган фикрни айтганди.
LiveБарчаси