Польша Президенти чегарадаги вазиятда Беларусни айбламоқда 

Олам

image

Мигрантларнинг Польша чегарасига ҳужумини Минск уюштирган. Бу ҳақда Польша Президенти Анжей Дуда Миллий хавфсизлик бюросида бўлиб ўтган йиғилишдан сўнг маълум қилди

Унинг сўзларига кўра, чегарада содир бўлаётган воқеалар Минск томонидан “Польша ва ЕИга қарши” амалга оширилаётган “гибрид акция”дир. 

“Кеча Польша чегараси томон юрган бу муҳожирлар гуруҳлари, видеоёзувларга қараганда, бир неча минг киши Беларусь хизматлари томонидан аниқ юборилган”, деган Дуда. 

Маълумот ўрнида, кеча, 8 ноябрь куни бир неча минг муҳожир Польша чегарасига яқинлашди. Улардан баъзилари тиканли сим панжарани демонтаж қилишга уринган, Польша хавфсизлик кучлари эса кўздан ёш оқизувчи газ ишлатган. 

2021 йил бошидан буён 30 мингдан ортиқ муҳожир Польша-Беларусь чегарасини кесиб ўтишга уринган. Польша Беларусь билан чегарадош ҳудудларда фавқулодда ҳолат эълон қилган, у ерларга бегона одамларни киритмаган. 

Аввалроқ, Бирлашган Миллатлар Ташкилоти қочқинлардан сиёсий мақсадларда фойдаланишга қарши чиққанди.


Мақола муаллифи

Теглар

Баҳолаганлар

102

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг