Ноқонуний чиқиндихона ташкил қилган шахс салкам 4 йилга қамалди

3-саҳифа

image

Тошкент вилояти Қуйи Чирчиқ туманида ноқонуний чиқиндихона ташкил қилган фуқаро 3 йил-у 9 ойга озодликдан маҳрум қилинди. Бу ҳақда Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазирлиги хабар берди. 

Қайд этилишича, Чирчиқ дарёсида олиб борилган рейд тадбирларида M.Д. исмли фуқаро дарё ҳудудига чиқиндилар тўкиб, тўғон ҳосил қилгани аниқланган. У бир неча бор огоҳлантирилишига қарамасдан, қурилиш чиқиндиларини ўзбошимчалик билан ташлаб кетишда давом этган.
Судда унинг тоифаланган ҳамда муҳофаза этиладиган табиий ҳудудлар режимини бузиб, ноқонуний чиқиндихона ташкил қилгани, ҳудудга чиқиндиларни маълум маблағ эвазига жойлаштириб келгани ўз исботини топган. Фуқаро дарёга 126 433,70 м3 чиқинди ташлангани оқибатида давлат манфаатларига 3 млрд 68 миллион 206 минг 171 сўм миқдорда зарар етказган.

Бундан ташқари, M.Д. “Табиатни муҳофаза қилиш тўғрисида”ги қонуннинг 22-моддаси (Чиқинди билан боғлиқ ишларни амалга ошириш шартлари) ҳамда “Муҳофаза этиладиган табиий ҳудудлар тўғрисида”ги қонуннинг 41-моддаси ( Сувни муҳофаза қилиш зоналарининг, соҳил бўйи минтақаларининг, сув объектлари санитария муҳофазаси зоналарининг ҳамда ер усти ва ер ости сувлари ҳосил бўлиш зоналарининг режими)ни қўпол равишда бузган.

Суд Жиноят кодексининг 59-моддаси (Бир неча жиноят содир этганлик учун жазо тайинлаш) ва 61-моддаси (Жазоларни қўшишнинг ҳисоблаш қоидалари)га асосан фуқарони 3 йил-у 9 ой муддатга озодликдан маҳрум қилди. Шунингдек, ундан давлат фойдасига 3 миллиард 68 миллион 206 минг 171 сўм зарар ундирилиши белгиланди.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ аҳолидан қайта ишланадиган чиқинди сотиб олиниши ҳақида хабар берилганди.


Мақола муаллифи

Теглар

Тошкент ноқонуний чиқиндихона

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг