Ногиронлиги бўлганларнинг спорт билан шуғулланишларига шароит яратиш бўйича дастур ишлаб чиқилмоқда

Жамият

image

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг “Жисмоний имконияти чекланган ва ногиронлиги бўлган шахсларнинг спорт билан шуғулланишлари учун шароитлар яратиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарори лойиҳаси Норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳалари муҳокамаси порталига жойлаштирилди. 

Мазкур қарорга мувофиқ, Ўзбекистон Республикасида жисмоний имконияти чекланган ва ногиронлиги бўлган шахсларнинг спорт билан шуғулланишлари учун шароитлар яратиш бўйича чора-тадбирлари дастури тасдиқланади. 

Қуйидагилар Дастурнинг асосий йўналишлари этиб белгиланади:

•    жисмоний имконияти чекланган ва ногиронлиги бўлган шахсларнинг спорт билан шуғулланувчиларига шарт-шароитлар яратиш, моддий-техника базасини мустаҳкамлаш, уларни замонавий спорт ускуналари ва анжомлари билан таъминлаш, давлат-хусусий шериклик субъектлари фаолиятини ривожлантириш;

•    жисмоний имконияти чекланган ва ногиронлиги бўлган шахслар учун мўлжалланган спорт турлари бўйича кадрлар салоҳиятини янада ошириш, юқори малакали, чуқур касбий билимларга ва ахлоқий фазилатларга эга бўлган малакали тренерларни тайёрлаш, қайта тайёрлаш, уларни илмий-услубий таъминлаш;

•    аҳолининг кенг қатламлари ўртасида жисмоний имконияти чекланган ва ногиронлиги бўлган шахсларнинг спорт билан шуғулланувчилари бўйича оммавий-соғломлаштириш ишларини ривожлантириш, мусобақаларни ўтказиш, иқтидорли спортчиларни аниқлаш, уларни қўллаб қувватлаш ва мақсадли тайёрлаш;

•    Ўзбекистонда жисмоний имконияти чекланган ва ногиронлиги бўлган шахслар учун мўлжалланган спорт турларини янада ривожлантириш мақсадида ушбу спорт турларидан юқори натижаларга эришган мамлакатлар тажрибасини ўрганиш, зарур ҳолларда хорижий тренерлар ва мутахассисларни жалб қилиш;

•    ҳудудларда ногиронлар футбол клубларини ташкил этиш ва уларни қуллаб қувватлаш;

•    оммавий ахборот воситалари, шу жумладан электрон ва жаҳон интернет тармоғи орқали аҳоли ўртасида ногиронлиги бўлган шахслар учун мўлжалланган спорт турларини соғлом турмуш тарзига ижобий таъсир этувчи восита эканлигини тарғиб қилиш ишларини ташкил этиш.

Қуйидагилар Дастурнинг молиялаштириш манбалари этиб белгиланмоқда:

•    Ўзбекистон Республикаси Жисмоний тарбия ва спорт вазирлигининг спорт ва оммавий жисмоний тарбия тадбирларининг календарь режасида назарда тутилган маблағлар;

•    Ўзбекистон Республикаси Жисмоний тарбия ва спорт вазирлиги ҳузуридаги Жисмоний тарбия ва спортни ривожлантириш жамғармаси маблағлари;

•    Ўзбекистон ёшлар иттифоқи;

•    Ўзбекистон Миллий олимпия қўмитаси;

•    Ўзбекистон футбол ассоциацияси;

•    Ўзбекистон Миллий паралимпия ассоциацияси;

•    Ўзбекистон карлар спорт федерацияси;

•    Кўзи ожизлар спорт федерацияси;

•    Ўзбекистон Махсус Олимпиада;

•    Хорижий инвесторларнинг маблағлари;

•    имтиёзли хорижий кредитлар ва грантлар, жисмоний ва юридик шахсларнинг ҳомийлик хайриялари маблағлари ҳамда қонун ҳужжатларида тақиқланмаган бошқа манбалар.
Қарорда Ўзбекистон ёшлар иттифоқига бир ой муддатда Вазирлар Махкамасига жисмоний имконияти чекланган ва ногиронлиги бўлган шахслар ўртасида мунтазам равишда турли оммавий спорт тадбирларини ўтказиш бўйича таклифлар киритиши юкланмоқда. 

Ўзбекистон Миллий олимпия қўмитасига эса бир ой муддатда Паралимпия, Сурдлимпия ва махсус Олимпиада ўйинларида миллий терма жамоалари томонидан юксак натижаларга эришиш бўйича чора-тадбирларини ишлаб чиқиш;

икки ой муддатда жисмоний имконияти чекланган ва ногиронлиги бўлган ёшлар орасида Паралимпия, Сурдлимпия ва махсус Олимпиада ўйинлари дастурига киритилган спорт турлари бўйича ёзги ва қишки спартакиадалар ташкил этиш дастурини тайёрлаш юкланган. 

Шунингдек, Ўзбекистон футбол ассоциациясига ҳудудий ногиронлар футбол клублари (ампутантлар, кар ва соқовлар, кўзи ожизлар, махсус Олимпиада)ни ташкил этиш, ногиронлар футбол клубларини молиялаштириш тавсия этилмоқда. 
 


Мақола муаллифи

Теглар

Вазирлар Маҳкамаси қарори

Баҳолаганлар

3

Рейтинг

3.3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг