Нодирбек Ёқуббоев БААдаги шахмат фестивалида қанча ишлаб топди?
Спорт
−
24 Август
9414Бирлашган Араб Амирлигининг пойтахти Абу-Даби шаҳрида шахмат бўйича Abu Dhabi Chess Festival 2024 якунланди. Мукофот жамғармаси 63 минг 600 АҚШ долларини ташкил этувчи ушбу турнирда Мастерс гуруҳида 11 нафар ўзбекистонлик шахматчилар ҳам баҳс олиб борди.
Шахмат фестивалининг 8-турида Нодирбек Ёқуббоев оқ доналарда Бразилия шахматчиси Луис Пауло Супи(2571)ни мағлубиятга учратди. Шамсиддин Воҳидов (2643) эса кетма-кет бешта ғалабадан кейин очко йўқотди. У оқ доналарда ҳиндистонлик Раунак Садхвани (2653) билан дуранг ўйнади.
Кеча, 23 август куни ўтказилган 8-турдан сўнг мусобақа жадвалида Нодирбек Ёқуббоев (2665) ва Шамсиддин Воҳидов (2643) 6,5 очко билан етакчиликни эгаллаб турган эди. Бугунги ҳал қилувчи баҳсларда Нодирбек Ёқуббоев Ҳиндистон вакили Леон Люк Мендонка билан дуранг ўйнади, Шамсиддин Воҳидов ҳам Давид Паравян билан дуранг натижа қайд этди. Шу тариқа 9 турдан кейин 6 шахматчи бир хил – 7 очкодан тўплади. Қўшимча коэффициентлар эвазига Нодирбек Ёқуббоев мусобақа чемпионлигини, Шамсиддин Воҳидов эса 3-ўринни қўлга киритди.
Гроссмейстер Ёқуббоев мусобақа ғолиблиги билан бир қаторда 30 минг АҚШ долларига, Шамсиддин Воҳидов эса 8000 АҚШ долларига эга бўлди.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Венгрия пойтахти Будапешт шаҳри мезбонлик қиладиган 45-Халқаро шахмат Олимпиадаси баҳсларида Ўзбекистон шарафини кимлар ҳимоя қилиши ҳақида хабар берилганди. Ўйинлар 10-23 сентябрь кунлари бўлиб ўтади.
LiveБарчаси
Бухорода Ғиждувон деҳқон бозори ёнмоқда.
14 Декабрь