Нодира Қодирова иши парламентгача борди. Мухолиф депутат вазирга сўров юборди

Олам

intihar-orta
Қодирова жабрланувчи ёки...? Прокурор кутилмаган тахминни ўртага ташлади north_east

Қодирова жабрланувчи ёки...? Прокурор кутилмаган тахминни ўртага ташлади

Қодирова ўзини отиб қўйганда депутат уйда бўлган. Марҳуманинг акаси ҳаммасини айтиб берди north_east

Қодирова ўзини отиб қўйганда депутат уйда бўлган. Марҳуманинг акаси ҳаммасини айтиб берди

Туркиянинг Адолат ва тараққиёт партияси депутати, нафақадаги генерал Ширин Уналнинг уйида оқсоч бўлиб ишлаётган 23 яшар ўзбекистонлик Нодира Қодирова генералнинг тўппончаси билан ўзини отиб, жонига қасд қилгани ҳақида хабар берган эдик.

Ўзбекистонлик Нодира Қодированинг турк депутати уйида ўз жонига қасд қилиши ҳолати Туркия парламенти – Буюк Миллат Мажлиси кун тартибига киритилди.

ТБММ депутати Сера Кадигил ўзбекистонлик қизнинг ўз жонига қасд қилиши масаласини кўтариб чиқди. У Адлия вазири Абдулҳамид Гулга депутатлик сўрови юборган. Бу ҳақда “Bianet” хабар бермоқда.

Таъкидлаш жоиз, Сера Кадигил – парламентдаги асосий мухолифатчи ҳисобланмиш Республика халқ партияси аъзоси саналади. 23 ёшли қизнинг шубҳали тарзда ўз жонига қасд қилиши эса Туркияда етакчи партия – Адолат ва тараққиёт партияси вакили Ширин Уналнинг уйида рўй берган эди.

Мухолиф депутат Адлия вазирлигига мурожаатида Қодирова иши юзасидан жамоатчиликда асосли гумонлар туғилаётгани, одамлар бу ҳодиса ҳукмрон партия депутатининг уйида рўй бергани учун ҳам ёпди-ёпди қилиняпти, деган фикрга боришаётганини қайд этган.

Картинки по запросу meeting

“Ижтимоий тармоқ фойдаланувчилари ва ОАВдаги материаллар орасида воқеа суицид эмас, балки қотиллик бўлиши мумкин, деган шубҳа тез-тез тилга олинмоқда.

Ҳодисанинг ҳар бир детали атрофлича тергов қилиниши ва жамоатчилик воқеалар ривожидан цензурадан холи тарзда хабардор қилиб борилиши лозим. Бу – жамоатчилик фикрини юмшатиш, айбланаётган одамларнинг ғурур ва шаънини ҳимоя қилиш учун ҳам муҳим аҳамиятга эга”, – дейди Кадигил.

Депутат Сера Кадигил ўз сўровида Адлия вазиридан 6 та саволга жавоб сўраган:

1. ОАВдаги маълумотга кўра, ўқ Қодированинг юрагининг бироз тепароғидан тешиб ўтган. Агар бу суицид бўлган бўлса, у ҳолда суд-тиббий экспертизаси ўқ танани қандай бурчак остида тешиб киргани, масофа, марҳумнинг танаси ва қўлида қолган порох изларини ўрганиб чиқдими?Б

2. Адлия вазирлиги Халқаро ҳуқуқ ва халқаро алоқалар бош бошқармасининг “Чет эл фуқароларининг ўлими тўғрисида”ги 71-сонли Низомида хорижий давлатлар фуқаролари тергов объекти бўлган ҳодиса натижасида вафот этган ҳолларда бу ҳақда маълумот етказиш тартиби батафсил белгилаб қўйилган. Унга кўра:

•    жасадни ёриб кўриш ҳисоботининг нусхаси ва ўлимни текшириш ҳисоботининг нусхаси;

•    марҳумнинг мамлакатида ўлим қайд этилиши учун ўлим ҳақидаги гувоҳноманинг иккита нусхаси;

•    марҳумнинг шахсини аниқлашда фойдаланилган паспорт, ҳайдовчилик гувоҳномаси ва ID-карта каби ҳужжатлар ҳамда марҳумнинг манзили ҳақидаги маълумот;

•    агар консуллик томонидан олиб кетилмаган бўлса, жасадга нима бўлгани ва агар дафн этилган бўлса, дафн этилган жойи кўрсатилган хат юбориш зарур.

Бу процедураларнинг барчаси бажарилганми?

3. Қодированинг акаси айтган гапларга қараганда, Қодирова воқеадан олдин дугонаси Лайло билан икки соат гаплашган ва “жинсий тегажоғликка учрагани”ни айтган. Тергов бу даъволарни ҳам ҳисобга оляптими? Телефон суҳбати аудиоси сўралганми, айтиб ўтилган икки шахсдан кўрсатма олинганми?

4. ОАВдаги эътирозли ҳолатларнинг яна бири. Қодированинг бошқа бир дугонаси Нигор Абдурраҳмонова улар полицияга тегажоғлик воқеаси ҳақида айтишганини баён қилган ва “Шунга қарамай, улар бизнинг кўрсатмамизни қабул қилишмади”, деган. Абдурраҳмонованинг кўрсатмаси инобатга олинганми? Агар йўқ бўлса, нега инобатга олинмаган?

5. Нодира Қодированинг яшаш ва ишлаш учун тегишли рухсати бормиди? У суғурталанганмиди? У ўша уйда ишлаганини тасдиқловчи бирон-бир расмий ҳужжат борми?

6. Нодира Қодированинг телефони ва компьютери (агар бор бўлса) ўрганиб чиқилдими? Марҳумнинг яқинлари томонидан билдирилаётган эътирозлар терговда инобатга олинганми?

Эслатиб ўтамиз, бундан олдин мазкур иш доирасида прокурор марҳум Нодира Қодирова ва унинг дугонаси Лайло Ниёзовани фоҳишаликда гумон қилаётгани маълум бўлган эди.

Эслатиб ўтамиз, Ноидра Қодирова иши бўйича суриштирув ўтказаётган прокурор ўзбекистонлик қизнинг фоҳишалик билан шуғуллангани ҳақидаги тахминни билдирди.


Мақола муаллифи

Теглар

суиқасд Нодира Қодирова Ширин Унал

Баҳолаганлар

244

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг