Ниқобсиз юриш қатъиян ман қилинади! – Махсус комиссия фуқароларни жиддий огоҳлантирди
Жамият
−
14 Август 2020
8364Ўзбекистонга коронавируснинг кириб келиши ва тарқалишининг олдини олиш юзасидан чора-тадбирлар дастурини тайёрлаш бўйича республика махсус комиссияси фуқароларни авторанспорт ва метрополитен хизматларидан фойдаланилганда аҳоли ўртасида ниқоб тақиш ҳамда ижтимоий масофа сақлаш режимига қатъий риоя қилишга чақирди.
Ниқобсиз юриш қатъиян ман қилинади! Тартибга риоя қилмаганларга нисбатан қатъий чоралар қўлланилади ва жаримага тортилади.
Шунингдек, турли савдо мажмуалари, бозорлар, дўконларда юрганда қўлларни ташқи юзаларга тегишидан ҳимоялашни таъминлаш учун қўлқоплардан фойдаланиш зарур.
Қайд этилишича, Европа ва Осиё мамлакатлари тажрибаси шуни кўрсатмоқдаки, фақатгина ижтимоий масофага ва мажбурий ниқоб тақиш режимига қатъий риоя қилиниши пандемия тарқалишининг олдини олишга ёрдам беради.
“Инфекция тарқалишига қарши биргаликда курашиш, унга қарши мустаҳкам туриш мақсадида фуқароларни юқорида айтиб ўтилган талабларга сўзсиз ва қатъий амал қилишга чақирамиз. Сизлардан огоҳ ва ўта талабчан бўлишни, дўст ва яқинларингизни ушбу қоидаларга риоя этишга ундашингизни сўраймиз”, дейилади комиссия баёнотида.
LiveБарчаси
Бухорода Ғиждувон деҳқон бозори ёнмоқда.
14 Декабрь