Ниғматилла Йўлдошев бошчилигида ғалланинг етарлилиги ва нархига жавобгар Республика штаби тузилди

Жамият

image

Ғаллани сотиб олиш ва сотишда янги тизим шаффофлиги, тўлақонли ва адолатли ишлаб кетишини ҳамда буғдой етиштирувчилар манфаатдорлигини таъминлаш, ички бозорда ун ва дон маҳсулотлари нархининг ўсиши ва тақчиллигининг олдини олиш бўйича Республика штаби ташкил этилди. Бу ҳақда Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Ғаллани етиштириш ва сотишда бозор тамойилини жорий этишнинг қўшимча чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарорида белгиланди.

Қуйидагилар Республика штабининг (Н.Йўлдошев) асосий вазифалари этиб қуйидагилар белгиланди:

•    буғдойни етиштириш, қайта ишлаш, сақлаш, реализация қилиш ва бошоқли дон экинлари етиштирилишини молиялаштириш устидан назорат механизмини такомиллаштириш бўйича таклиф тайёрлаш;

•    ғаллани ўз вақтида йиғиштириб олиш, даладан дон қабул қилиш шохобчаларига нест-нобуд қилмасдан олиб келиш ва график асосида биржа савдоларига чиқариш ишларини ташкил этиш;

•    тақчилликка йўл қўймаслик ва нархлар барқарорлигини таъминлаш мақсадида ҳудуддаги истеъмол талаби учун зарур бўлган ун ва ун маҳсулотларини республиканинг бошқа ҳудудларидан ва четдан олиб келиш ҳамда "Ўздонмаҳсулот" АК тизимидаги корхоналарнинг ишлаб чиқариш ҳажмлари сақлаб қолинишини назорат қилиш;

•    ғаллани тасдиқланган график асосида биржа савдоларига чиқариш ҳамда тўловларнинг амалга оширилиши устидан кунлик назорат ўрнатиш;

•    ғаллани сотиб олиш ва сотиш бўйича янги тизим шаффофлиги, тўлақонли ва адолатли ишлаб кетишини ҳамда буғдой етиштирувчилар Манфаатдорлигини таъминлаш.

Ғаллани сотиб олиш ва сотишда янги тизим шаффофлиги, тўлақонли ва адолатли ишлаб кетишини ҳамда буғдой етиштирувчилар манфаатдорлигинк таъминлаш, ички бозорда ун ва дон маҳсулотлари нархининг ўсиши ва тақчиллигининг олдини олиш бўйича Республика штаби 
ТАРКИБИ

1. Н.Т. Йўлдошев – Бош прокурор, Республика штаби раҳбари

2. Ж.А. Қўчқоров — Бош вазир ўринбосари, Республика штаби
раҳбарининг ўринбосари

3. Ш.М. Ғаниев — Бош вазир ўринбосари, Республика штаби
раҳбарининг ўринбосари

4. Б.Т. Турабов — Ҳисоб палатаси раисининг биринчи ўринбосари

5. Ж.А. Хўжаев — қишлоқ хўжалиги вазири

6. Т.А. Ишметов — Молия вазири

7. П.Р. Бобожонов — Ички ишлар вазири

8. Р.М. Жўраев – Миллий гвардия қўмондони

9, Ш.Д. Қудбиев — Давлат солиқ қўмитаси раиси

10. И.И. Норқулов — Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни
қисқартириш вазирининг биринчи ўринбосари

11. А.Я. Ҳайдаров — Молия вазири ўринбосари

12. А.В. Ваҳобов — Агросаноат мажмуи устидан назорат қилиш
инспекцияси бошлиғи

13. А.Ж. Ортиқов — Давлат активларини бошқариш агентлиги

директори

14. Ш.Ш. Шораҳмедов — Монополияга қарши курашиш қўмитаси раиси

15. Б.Э. Зоҳидов — Марказий банк раисининг биринчи ўринбосари

16 С.А. Нишонбоев — Ички ишлар вазири ўринбосари

17. Ш.Ж. Раҳимов — Бош прокурор ўринбосари

18. Д.Ф. Раҳимов — Бош прокуратура ҳузуридаги Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаменти бошлиғи

19. А.А. Исроилов — Қишлоқ хўжалигини давлат томонидан қўллаб-қувватлаш жамғармаси директори

20. 3.Б. Бадриддинов — "ЎзРТХБ" АЖ бошқаруви раиси

21. Ш.А. Узоқов — "Ўздонмаҳсулот" АК бошқаруви раиси в.б.

22. Лавозимига кўра — Республика тижорат банклари раҳбарлари

23. Лавозимига кўра — Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши
Раиси ва вилоятлар ҳокимлари

24. Лавозимига кўра — Қорақалпоғистон Республикаси ва вилоятлар
Прокурорлари

Изоҳ: Республика штаби аъзолари бошқа ишга ўтган тақдирда, унинг таркибига Ушбу лавозимларга янги тайинланган ёки тегишли функцияларни бажариш юклатилган шахслар киритилади.


Мақола муаллифи

Теглар

буғдой

Баҳолаганлар

165

Рейтинг

3.1

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг