Ўзбекистон Қозоғистондан рекорд миқдорда буғдой сотиб олди
Local
−
05 October 2023 24434 1 minute
Жорий йил ғалла мавсуми якунларига кўра, Ўзбекистон Қозоғистондан рекорд миқдорда буғдой импорт қилди. Бу ҳақда "Trend" нашри хабар берди.
Жорий даврда Ўзбекистон 3,889 млн тонна буғдой сотиб олган бўлса, ўтган ғалла мавсумида бу рақам "атиги" 2,591 млн тоннани ташкил этган.
Шу тариқа, Ўзбекистон Қозоғистон буғдойининг қарийб ярмини сотиб олган.
Ўтган мавсумда Ўзбекистоннинг ғалла импортидаги улуши атиги 45 фоизни ташкил этган эди. Бу эса сўнгги беш йиллик дон мавсумидаги энг юқори даражадир.
Чамалаб кўраверинг, ўтган йилнинг август ойида Қозоғистондан Ўзбекистонга 117,44 минг тонна буғдой етказиб берилган бўлса, жорий йилнинг август ойида бу кўрсаткич 277,15 минг тоннага етган.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Қишлоқ хўжалиги вазирлиги Ўзбекистон ғалла ҳосилдорлиги бўйича мамлакатлар рейтингида 8-ўринни эгаллаганини маълум қилган эди.
Акобир Сайидов
Live
AllMisrda yo'lovchi poezdi rel'sdan chiqib ketdi
08 November
Albaniyada ommaviy namoyishlar davom etmoqda
08 November
Erdo'g'an rafiqasi bilan Ozarbayjonga bordi
08 November
08 November