Нигерия футболида қўзғолон: МТЖ аъзолари машғулотлардан бош тортмоқда

Спорт

image

Нигерия терма жамоаси футболчилари ва техник ходимлари 2026 йилги Жаҳон чемпионати Африка плей-офф босқичи олдидан машғулотларни тўхтатиб қўйди. Терма жамоа аъзолари 2019 йилдан буён тўланмаган нафақалар ва мукофот пуллари сабаб норози бўлмоқда. Бу ҳақда “Daily sports” нашри хабар берди.

Нигерия миллий терма жамоаси футболчилари 2025 йилги Африка Миллатлар Кубоги саралаш босқичи ҳамда Жаҳон чемпионати плей-оффига чиқиш учун ваъда қилинган бонусларни ҳали олмаган. Шу сабаб футболчилар ва мураббийлар штаби машғулотларни тўхтатиб қўйган.

“Тўлиқ таркиб, жумладан мураббийлар штаби, тўланмаган пуллар билан боғлиқ муаммолар ҳал этилмагани сабаб бугун машғулотларни тўхтатди. Жамоа Габонга қарши ўйинга тайёргарликни давом эттириш учун тезкор ечим кутмоқда”, дейилади футболчилар ва ходимлар имзолаган баёнотда.

Журналист Олувашина Океледжи таъкидлашича, футболчилар “бўш ваъдалардан чарчаган”. Бойкот фактини Марокашда жамоани ёритаётган спорт мухбири Сулаймон Адебайо ҳам тасдиқлаган.

Маълумот учун, Нигерия терма жамоаси Жаҳон чемпионати саралаш босқичи доирасида жорий йилнинг 14 ноябрь куни Рабатдаги “Муулай Ҳассан” стадионида Габон билан баҳс олиб боради. Шу куни Камерун ва Конго ДР жамоалари ҳам ўзаро куч синашади. Ушбу учрашувларнинг ғолиблари 16 ноябрь куни бўлиб ўтадиган финалда иштирок этиб, конфедератсиялараро плей-офф босқичига йўл олиш учун кураш олиб боради.


Мақола муаллифи

Теглар

Жаҳон чемпионати Нигерия мукофот пуллари

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг