Нигерда минглаб намойишчилар Франция элчихонасига ҳужум қилди (видео)
Олам
−
31 Июль 2023
6082Нигерда минглаб намойишчилар Франция элчихонасига ҳужум қилди. Бу ҳақда “Euronews” хабар берди.
Маълумотларга кўра, ҳарбий тўнтариш тарафдорлари Нигердаги хорижий базаларни ёпишни талаб қилган. Улар мамлакат пойтахти Ниамейдаги Франция дипломатик ваколатхонасига ҳужум қилган.
“Хунтани қўллаб-қувватлаётган ва собиқ француз мустамлакасига қарши чиққан намойишчилар ушбу мамлакат дипломатик миссияси эшигига ўт қўйиб, ичкарига киришга ҳаракат қилди”, дейилади “Associated Press” хабарида.
Ўз навбатида, Франция Президенти Эммануэль Макрон мамлакати манфаатлари ва фуқароларига қилинган ҳужумга тоқат қилмаслиги, бундан ташқари, кейинги жавоб дарҳол ва қатъий бўлишини айтиб огоҳлантирган.
Ҳозирда Нигерда 500 дан 600 гача француз фуқаролари бор.
Эслатиб ўтамиз, Нигерда 26 июль куни ҳарбийлар исёни бошланганди. Мамлакатда вазият қандай бошлангани, воқеалар ривожини QALAMPIR.UZ журналистининг қуйидаги мақоласида ўқишингиз мумкин.