Неймарнинг отаси футболчининг ПСЖдан кетиши ҳақидаги хабарларни рад этди
Спорт
−
08 Август 2023
2189Бразилиялик футболчи Неймар ПСЖ клубини тарк этиш ниятида эмас. Унинг отаси ва агенти Неймар да Силва Сантос ўғлининг Франция клубини тарк этиши мумкинлиги ҳақидаги хабарларни инкор қилди. Бу ҳақда “L'Equipe” хабар берди.
“Бу хабарни тасдиқлай олмайман. “L'Equipe” – бу фейк”, дейди футболчининг отаси.
Анчадан буён хориж ОАВда бразилиялик футболчининг ПСЖни тарк этиши билан боғлиқ хабарлар тарқалмоқда. Шунингдек, Париж клуби мухлислари Неймарни жамоадан кетишини истамоқда. Ҳатто ПСЖ мухлислари бир неча бор бразилиялик футболчининг уйи олдида норозилик намойишлари ўтказди.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Испаниянинг “Барселона” клуби Неймарнинг эҳтимолий трансфери имкониятлари мавжудлигига қарамай, уни ўз сафига қўшиб олиш ниятида эмаслиги хабар қилинганди.
LiveБарчаси
Бухорода Ғиждувон деҳқон бозори ёнмоқда.
14 Декабрь