Неймар жиддий жароҳат олди

Спорт

image

Жорий йилнинг 3 сентябр куни “Сантос” ҳужумчиси Неймар “Палмейрас”га қарши Бразилия Кубоги баҳсидан сўнг ўнг сон мушакларидан жароҳат олганди. Энликда футболчининг бир ойдан ошиқроқ муддат майдонга тушолмаслиги аниқ бўлди. 

Тиббий текширувлар натижасида 34 ёшли бразилияликда ўнг соннинг тўғри мушагида 2B даражали мушак жароҳати аниқланган. Клуб футболчининг аниқ тикланиш муддатини маълум қилмаган бўлса-да, дастлабки баҳоларга кўра, Неймар 4-8 ҳафта майдонга туша олмаслиги мумкин.

Неймар “Палмейрас”га қарши 0:0 ҳисобида якунланган Бразилия Кубоги чорак финали жавоб учрашувида жароҳат олган. Биринчи баҳсда “Палмейрас” 3:0 ҳисобида ғалаба қозонган ва кейинги босқичга йўл олган.

Маълумот учун, бразилиялик футболчи 2025 йил январь ойида “Ал-Ҳилол”дан “Сантос”га қайтган. Ундан аввал “Барселона” ва ПСЖ сафида тўп сурган. Парижликлар Неймарни 2017 йилда “Барселона”дан 222 миллион евро эвазига харид қилган эди. Неймар Бразилия терма жамоаси тарихидаги энг яхши тўпурар ҳисобланади. У миллий жамоа сафида 130 та учрашувда 80 та гол урган.


Мақола муаллифи

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг