Нетаньяхунинг ўлимини рад этувчи видео сохта экани исботланди
Олам
−
15:47 12283 2 дақиқа
Бугун, 16 март куни Исроил Бош вазири Беньямин Нетаньяхунинг яқинда эълон қилинган видеоси сунъий интеллект ёрдамида яратилгани аниқланди. Бу ҳақда “Tasnim” хабар берди.
Нетаньяху идораси бир неча соат олдин Бош вазирнинг тақдири ҳақидаги гап-сўзларга жавобан видеони эълон қилган. Бироқ, интернет фойдаланувчилари видеода сунъий интеллектдан фойдаланилган бўлиши мумкинлигини таъкидламоқда.
Уларнинг фикрича, видеода бир нечта шубҳали белгилар мавжуд. Масалан, кадрда кўринадиган қаҳва финжони тўла бўлса-да, у ағдарилганда ёки ҳаракатланганда ичидаги суюқлик тўкилмайди. Шунингдек, Нетаньяху қаҳва ичаётгандек кўринса ҳам, финжондаги қаҳва миқдори камаймайди.
Бундан ташқари, айрим фойдаланувчилар видеода Бош вазирнинг юз кўриниши ҳақиқий суратларидан фарқ қилишини ҳам қайд этган.
Сўнгги кунларда Эроннинг ракета ҳужумлари фонида Нетаньяхунинг ҳалок бўлгани ёки жароҳат олгани ҳақидаги тахминлар ижтимоий тармоқлар ва айрим хорижий манбаларда кенг муҳокама қилинмоқда.
Видеонинг сунъий интеллект ёрдамида яратилганини кўрсатиш учун айрим фойдаланувчилар шу саҳнага ўхшаш тарзда бошқа сиёсатчилар, жумладан Франция Президенти Эммануэль Макрон иштирокидаги сунъий видеоларни ҳам яратиб кўрсатган.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Исроил Бош вазири Беньямин Нетаньяху ўзининг ўлими ҳақидаги миш-мишлар фонида янги видео эълон қилганди. У видеода мамлакатдаги кафелардан бирида қаҳва буюртма қилаётгани ва долзарб саволларга жавоб бераётгани кўринади.
Live
Барчаси