Нетаньяху ХЖС ордерига қарамай Венгрияга борди
Олам
−
03 Апрель
4182Исроил Бош вазири Биньямин Нетаньяху Гаагадаги Халқаро жиноий суди юрисдикциясини тан олган Венгрияга давлат ташрифи билан борди. ХЖС эса Исроил Бош вазирини ҳибсга олишга ордер берган эди.
Нетаньяхунинг Будапешт аэропортида сурати бугун, 3 апрель куни уни кутиб олган Венгрия Мудофаа вазири Криштоф Салай-Бобровницки томонидан Facebook'да эълон қилинди.
Ўтган йил 21 ноябрь куни ХЖC Нетаньяху ва Исроилнинг собиқ мудофаа вазири Йоав Галантни Исроилнинг Ғазо секторидаги ҳарбий ҳаракатлари учун ҳибсга олишга ордер берди.
Венгрия Бош вазири Виктор Орбан бу ҳаракатни кескин қоралаб, Нетаньяхуни Будапештга таклиф қилишга ва Гаага талабини эътиборсиз қолдиришга ваъда берди.
1 апрель куни “Озодлик” радиосининг венгер хизмати Венгрия адлия вазири Бенс Туссонга таяниб, Будапешт хорижлик дипломатларни ХЖCдан чиқиши ҳақида хабардор қилганини хабар қилди.
Журналистларнинг ҳисоб-китобларига кўра, бутун жараён бир йилга чўзилиши мумкин.
Маълумот учун, Венгрия 2001 йилда ХЖCнинг Рим статутини имзолаган.
LiveБарчаси