Нетаньяху Қатарнинг таклифини рад этди

Олам

image

Исроил Бош вазири Биньямин Нетаньяху Қатарнинг Ғазо секторидаги фаластинликларга инсонпарварлик ёрдамини ошириш таклифини муҳокама қилишдан бош тортди. Бу ҳақда Исроилнинг 12-телеканали хабар берди.

Айтилишича, Қатардан тегишли таклифни Исроил Бош вазирига АҚШ Марказий разведка бошқармаси (МРБ) директори Уильям Бёрнс етказган.

Нетаньяху Ғазо секторида гаровда сақланаётган исроилликлар уларга юборилган дори воситаларини олгани ҳақида далил олмагунча, бу масалани муҳокама қилишдан бош тортди. Ҳодисанинг бошқа тафсилотлари келтирилмаган.

Эслатиб ўтамиз, 13 февраль куни Қоҳирада Миср Миср Бош разведка бошқармаси раҳбари Аббос Камол, АҚШ Марказий разведка бошқармаси директори Уильям Бёрнс, Қатар Бош вазири ва Ташқи ишлар вазири Муҳаммад бин Абдураҳмон Ол Соний ҳамда Исроил разведка хизмати “Моссад” раҳбари Давид Барнеа  ўртасида маслаҳат учрашуви бўлиб ўтди. Музокараларда Ғазо секторидаги можаро томонлари ўртасида ҲАМАС қўлидаги гаровга олинганларни Исроил қамоқхоналарида сақланаётган фаластинликлар билан алмашиш бўйича мумкин бўлган келишув, шунингдек, анклавда ўт очишни тўхтатиш режимини ўрнатиш истиқболлари муҳокама қилинди. Кеча, 15 февраль куни МРБ раҳбари Уильям Бёрнс Исроилга етиб борди. У мамлакат Бош вазири Биньямин Нетаньяху ва “Моссад” раҳбари Давид Барнеа билан музокаралар ўтказди.


Мақола муаллифи

Теглар

Қатар Исроил Ғазо Биньямин Нетаньяху МРБ Уильям Бёрнс

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг