Нетаньяху Қатарнинг таклифини рад этди
World
−
16 February 2024 8461 1 minute
Исроил Бош вазири Биньямин Нетаньяху Қатарнинг Ғазо секторидаги фаластинликларга инсонпарварлик ёрдамини ошириш таклифини муҳокама қилишдан бош тортди. Бу ҳақда Исроилнинг 12-телеканали хабар берди.
Айтилишича, Қатардан тегишли таклифни Исроил Бош вазирига АҚШ Марказий разведка бошқармаси (МРБ) директори Уильям Бёрнс етказган.
Нетаньяху Ғазо секторида гаровда сақланаётган исроилликлар уларга юборилган дори воситаларини олгани ҳақида далил олмагунча, бу масалани муҳокама қилишдан бош тортди. Ҳодисанинг бошқа тафсилотлари келтирилмаган.
Эслатиб ўтамиз, 13 февраль куни Қоҳирада Миср Миср Бош разведка бошқармаси раҳбари Аббос Камол, АҚШ Марказий разведка бошқармаси директори Уильям Бёрнс, Қатар Бош вазири ва Ташқи ишлар вазири Муҳаммад бин Абдураҳмон Ол Соний ҳамда Исроил разведка хизмати “Моссад” раҳбари Давид Барнеа ўртасида маслаҳат учрашуви бўлиб ўтди. Музокараларда Ғазо секторидаги можаро томонлари ўртасида ҲАМАС қўлидаги гаровга олинганларни Исроил қамоқхоналарида сақланаётган фаластинликлар билан алмашиш бўйича мумкин бўлган келишув, шунингдек, анклавда ўт очишни тўхтатиш режимини ўрнатиш истиқболлари муҳокама қилинди. Кеча, 15 февраль куни МРБ раҳбари Уильям Бёрнс Исроилга етиб борди. У мамлакат Бош вазири Биньямин Нетаньяху ва “Моссад” раҳбари Давид Барнеа билан музокаралар ўтказди.
Live
AllPutin To'qaev bilan ham telefonlashdi
21 September
Qashqadaryoda 2300 yillik ossuariy topildi
21 September
Szinpin 10 yil deganda birinchi marta AQShga boradi
21 September
Shavkat Mirziyoev Vladimir Putinga maktub yo'lladi
21 September