Нетаньяху Эронга таҳдид қилди
Олам
−
11 Апрель
27157Исроил Бош вазири Биньямин Нетаньяху Сурия пойтахти Дамашқдаги Эрон консуллиги биносига Исроил ҳаво ҳужуми уюштирганидан сўнг икки давлат ўртасидаги кескинлик кучайган бир пайтда, номини айтмай туриб, Теҳронга билвосита таҳдид қилди. Буни Исроил Бош вазири идораси томонидан тарқатилган ёзма баёнотдан англаш мумкин.
Нетаньяҳу Тель-Ноф ҳаво базасига борган ва у ерда Эроннинг эҳтимолий ҳужуми ҳақида ўз фикрларини билдирди. Дамашқ консуллигига уюштирилган ҳужум ортидан Эроннинг Исроилга ҳужум қилиши эҳтимолини муҳокама қилар экан, Нетаньяху унинг мамлакати мудофаа нуқтаи назаридан барча хавфсизлик эҳтиёжларини қондира олганини айтди.
Унинг айтишича, Исроил қийин даврни бошдан кечирмоқда. Бир томондан Ғазода кенг кўламли ҳужумларни давом эттирса, иккинчи томондан исроиллик маҳбусларни қайтариш учун ҳаракат қилмоқда.
"Биз оддий қоида ўрнатдик: ким бизга зарар етказса, биз ҳам унга зарар берамиз", деган Биньямин Нетаньяху Исроил минтақадаги бошқа мамлакатлардан баъзи хавотирли сценарийларга тайёр эканини таъкидлаган ҳолда.
Маълумот учун, 1 апрель куни Исроил Дамашқдаги Эрон консуллиги биносига ҳаводан ҳужум уюштирди. Ҳужум оқибатида Эрон инқилоб қўриқчилари корпусининг 7 нафар аъзоси, жумладан 2 генерал ҳалок бўлди. Эрон ҳужум учун зудлик билан жавоб қайтаришини айтди ва воқеада АҚШни айблади. 4 апрель куни Эрон маънавий етакчиси Оятуллоҳ Али Хоманаий ўзининг Х саҳифасида Исроилни консуллик бўлимига ҳаво ҳужуми уюштиргани учун тавба қилишга мажбур қилишини иброний тилида ёзди.
Эслатиб ўтамиз, олдинроқ Исроил Ташқи ишлар вазири Исраэль Кац Х ижтимоий тармоғида Эрон маънавий етакчиси Оятуллоҳ Али Хоманаийнинг аккаунтини белгилаган ҳолда иброний ва форс тилларида пост қолдириб, Эрон томони ҳужум қилса, Исроил Эронга зарба беришини билдирганди.
LiveБарчаси