Нега карантинда электр тармоғи қарздорлик учун узиб қўйилмоқда?

Жамият

image

Фойдаланилган электр энергиясидан вужудга келган қарздорликларнинг ортишига йўл қўймаслик мақсадида қарздор истеъмолчилар тармоқдан ажратилмоқда. Бу ҳақда Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги штабига Энергетика вазирининг матбуот котиби Элмира Бекмуродова маълум қилди.

Карантин вақтида электр тармоғи узилмайди дейишган эди. Нега электр тармоғи қарздорлик учун узиб қўйилмоқда?

"Сўнгги кунларда Республика махсус комиссиясининг қарорига кўра, карантин чоралари юмшатиб борилаётганлиги боис фойдаланилган электр энергиясидан вужудга келган қарздорликларнинг ортишига йўл қўймаслик мақсадида қарздор истеъмолчилар тармоқдан ажратилмоқда.

Шу муносабат билан истеъмолчилардан ишлатилган электр энергияси учун тўловларни ўз вақтида амалга оширилишини сўраймиз.

Шу ўринда фойдаланилган электр энергияси учун тўловларни туман электр таъминоти корхоналарига ташриф буюрмасдан мамлакатда мавжуд барча тўлов тизимлари ҳамда банкларнинг мобил иловалари орқали уйдан чиқмасдан туриб ҳам амалга оширишингиз мумкинлигини эслатиб ўтамиз", дейди Элмира Бекмуродова.

Аввалроқ, карантин вақтида МИБ одамларнинг уйидаги мол-мулкини хатлашга ҳаққи бор ёки йўқлиги ҳақида хабар берилган эди.

 

Мақола муаллифи

Теглар

Электр энергияси Карантин

Баҳолаганлар

147

Рейтинг

2.9

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг