Назарбоевнинг жияни 8 йилга “кесилди”
Олам
−
20 Март
8846Қозоғистон Республикасининг собиқ президенти Нурсултон Назарбоевнинг жияни, Қозоғистон Миллий хавфсизлик қўмитаси (МХҚ) раисининг собиқ биринчи ўринбосари Самат Абиш 8 йилга шартли озодликдан маҳрум этилди. Бу ҳақда маҳаллий нашрлар хабар бермоқда.
Қайд этилишича, 26 февраль куни Самат Абишнинг иши ёпиқ суд мажлисида кўриб чиқилган. МХҚ раисининг собиқ биринчи ўринбосари январь воқеалари бўйича мансаб ваколати доирасидан четга чиқишда айбланган.
"У генерал унвони ва давлат мукофотларидан маҳрум этилди, аммо мулки мусодара қилинмади", деб ёзади DAT нашри.
Аввалроқ, Бош прокуратуранинг махсус прокурорлари МХҚ раисининг собиқ биринчи ўринбосари Самат Абишга нисбатан январь воқеалари чоғида ўз ваколати ва мансаб ваколатини суиистеъмол қилганлиги бўйича терговга қадар текширув ўтказаётгани ҳақида хабарлар тарқалганди.
Эслатиб ўтамиз, МХҚ раисининг собиқ ўринбосари Самат Абишнинг акаси Қайрат Сатибалдиули ҳам 2 ой муддатга қамалганди.
LiveБарчаси