Назарбоевнинг жияни қамалди
Олам
−
15 Март 2022
6467Қозоғистон Биринчи Президенти – Элбоши Нурсултон Назарбоевнинг жияни ва Миллий хавфсизлик қўмитаси раисининг собиқ ўринбосари Самат Абишнинг акаси Қайрат Сатибалдиули 2 ой муддатга қамалди. Бу ҳақда “Orda.kz” хабар берди.
Қайд этилишича, бугун, 15 март куни давлат маблағларини ўғирлашда гумон қилиб, ҳибсга олинган Қайрат Сатибалдиулига нисбатан эҳтиёт чораси танланган.
“2022 йил 15 март куни Нур-Султон шаҳар ихтисослаштирилган туманлараро тергов суди томонидан гумонланувчи Сатибалдиули Қайратга нисбатан 2 ой муддатга қамоққа олиш тарзидаги эҳтиёт чораси белгиланди”, дейилади суд қарорида.
Эслатиб ўтамиз, Қозоғистоннинг Коррупцияга қарши курашиш хизмати ходимлари Нурсултон Назарбоевнинг жияни Қайрат Сатибалдиулига нисбатан ўз лавозим ваколатларини суиистеъмол қилиш ва ўта йирик миқдордаги маблағларини ўзлаштириш ҳолатлари бўйича жиноят иши қўзғатган эди.
Шунингдек, унинг давлат хавфсизлигига путур етказувчи бошқа жиноятларга алоқадорлиги ҳам текширилаётган эди.
LiveБарчаси