Назарбоевнинг жияни ҳибсга олинди
Олам
−
13 Март 2022
14656Қозоғистоннинг Коррупцияга қарши курашиш хизмати ходимлари республиканинг биринчи Президенти Нурсултон Назарбоевнинг жияни Қайрат Сатибалдиулини давлат маблағларини ўғирлашда гумон қилиб, ҳибсга олди. Бу ҳақда ТАСС хабар берди.
“Коррупцияга қарши курашиш хизмати томонидан “Қозоқтелеком” акциядорлик жамиятининг ўз лавозим ваколатларини суиистеъмол қилиш ва ўта йирик миқдордаги маблағларини ўзлаштириш ҳолатлари бўйича жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда. Ушбу жиноятларни содир этишда гумонланган Қайрат Сатибалдиули вақтинчалик сақлаш ҳибсхонасига жойлаштирилди”, дейилади хабарда.
Қайд этилишича, айни вақтда Қайрат Сатибалдиулининг давлат хавфсизлигига путур етказувчи бошқа жиноятларга алоқадорлиги текшириляпти.
Маълумот учун, “Қозоқтелеком” АЖ Қозоғистондаги энг йирик телекоммуникация оператори ҳисобланади. ОАВ маълумотларига кўра, Қайрат Сатибалдиулининг “Alatau Capital Invest” компанияси 2016 йилда “Қозоқтелеком”нинг 3,4 фоиз улушини сотиб олган.
Қайрат Сатибалдиули 1970 йилда туғилган. Ўтган йиллар давомида у Миллий хавфсизлик қўмитасида, ҳукмрон “Нур Отан” (ҳозирги “Аманат” партияси) партиясида ишлаган, тадбиркорлик билан ҳам шуғулланган.
LiveБарчаси