Назарбоевнинг синглисига тегишли коллеж давлат мулкига қайтарилди
Олам
−
07 сентябр 2023 4410 1 дақиқа
Қозоғистоннинг Олмаота вилоятида мамлакат собиқ президенти Нурсултон Назарбоевнинг синглиси Анипа Назарбоевага тегишли бўлган “Ушконир” сув хўжалиги коллежи давлат мулкига қайтарилди. Бу ҳақда “Пятый регион” хабар берди.
Нашр маълумотларига кўра, 2022 йил сентябрда Олмаота вилояти молия бошқармаси эгаси Анипа Абишевна Назарбоева бўлган “Анипа” якка тадбиркорлиги устидан судга даъво қилган.
Аниқланишича, коллеж ушбу корхонага сотиб олиш ҳуқуқи билан ишончли бошқарувга ўтказилган. Суд даъвогарни қаноатлантириб, шартномани бекор қилишга қарор қилган.
Бундан ташқари, суд Анипа Назарбоевадан 3450 тенге (тахминан 901 минг сўм) миқдорида давлат божи ундириш ҳақида қарор чиқарган.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Буюк Британия ҳукумати Қозоғистоннинг собиқ президенти Нурсултон Назарбоев оиласининг офшор компанияларда рўйхатдан ўтган Лондондаги 40,3 миллион фунт стерлингга тенг мулки ҳақидаги маълумотларни ошкор қилганди.
Live
БарчасиСариосиёда террористик гуруҳ ушланди
08 август
Хитойдаги фестивалда 16 киши куйиб қолди
08 август