Назарбоев Қозоғистон Бош прокурорини алмаштирди

Олам

image

Қозоғистон Республикаси президенти Нурсултон Назарбоевнинг фармони билан Бош прокурор Кайрат Пернешович Кожамаров лавозимидан озод қилинди. Бу ҳақда Оқўрда Матбуот хизмати хабар берди.

“Кожамаров Кайрат Пернешович бошқа ишга ўтгани муносабати билан Қозоғистон Республикаси Бош прокурори лавозимидан озод қилинди”, дейилади ҳужжатда.

Президент Нурсултон Назарбоев фармони билан Қозоғистон Республикаси Бош прокурори лавозимига Гизат Нурдаулетов тайинланди.

1964 йил туғилган Гизат Нурдаулетов прокуратура тизимдаги фаолиятини Жамбил туманида терговчи сифатида бошлаган. 2016 йил ноябрдан бугунгача Миллий хавфсизлик қўмитасининг Жанубий-Қозоғистон вилояти бўйича департаментига раҳбарлик қилган.


Мақола муаллифи

Теглар

Қозоғистон Бош прокурор Кайрат Кожамаров

Баҳолаганлар

107

Рейтинг

2.9

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг