Назарбоев энди ҳимоядаги шахс эмасми? Қозоғистонда янги таҳрирдаги ДХХ низоми қабул қилинди
Олам
−
26 Июль 2023
6629Қозоғистонда жорий йилнинг 17 июлида имзоланган “Давлат хавфсизлик хизмати тўғрисида”ги низомнинг янги таҳрири қабул қилинди. Унга кўра, мамлакат биринчи президенти Нурсултон Назарбоев ўзининг ҳимоя имтиёзини сақлаб қолди. Бу ҳақда Қозоғистон парламенти Қуйи палатаси депутати Марат Башимовга таяниб, ТАСС хабар берди.
Қайд этилишича, янги таҳрирдаги низомга мувофиқ, Назарбоев Давлат хавфсизлик хизмати томонидан ҳимоя қилинишда давом этади.
“Барча давлатларнинг собиқ президентлари ҳимоя билан таъминланган, бу нормал ҳолат. Нурсултон Назарбоев собиқ президент сифатида “Қозоғистон Республикаси Президенти тўғрисида”ги қонунда назарда тутилган ҳимоя ва бошқа имтиёзлар билан таъминланади. Бунда гап барча ҳуқуқий ҳужжатларни янгиланган конституцияга мувофиқлаштириш ҳақида кетмоқда, элбошилик конституцияга зид атама”, дейди депутат Башимов.
Яъни, унга кўра, ДХХ Назарбоевни ҳимоя қилишда давом этади, аммо Элбоши сифатида эмас, собиқ президент сифатида. Чунки, мамлакатнинг янгиланган конституциясидан “Элбоши” атамаси чиқариб юборилган.
Мазкур қонун шу йилнинг 4 августидан бошлаб кучга киради.
Маълумот учун, 2022 йил 5 июнь куни Қозоғистонда конституцияга ўзгартиришлар киритиш бўйича референдум ўтказилганди. Ўзгартиришлардан бири мамлакатнинг биринчи президенти Нурсултон Назарбоевнинг мақоми ва ваколатлари ҳақидаги модда олиб ташланиши бўлди. Бундан ташқари, Назарбоевнинг миллат етакчиси мақомининг ўзгармаслиги тўғрисидаги норма чиқариб ташланди. Жорий йилнинг 10 январь куни Қозоғистон Конституциявий суди “Қозоғистон Республикасининг Биринчи Президенти – Элбоши тўғрисида”ги қонунни ўз кучини йўқотган деб топди.
LiveБарчаси
Путин халқига мурожаат қилди.
21 Ноябрь