Назарбеков Туркияда. У Жалолиддин Мангуберди ижодкорлари билан учрашди

Жамият

image

Хабарингиз бор, айни вақтда Туркияда Жалолиддин Мангуберди сериали суратга олинмоқда. Ушбу сериалнинг ғоясидан тортиб, то суратга олиниш ишларига Ўзбекистон тарафидан Маданият вазири Озодбек Назарбеков бошчилик қилмоқда. Назарбеков кеча, 7 сентябрь куни Туркияга жўнаб кетди. У Истанбул шаҳрида сериал ижодкорлари, хусусан продюсер Меҳмет Бўздоғ билан учрашди. 

Назарбеков мулоқот чоғида ўзбек халқи ушбу сериални интиқлик билан кутаётганини ва бу сериалдан ўзбек халқининг ҳам умиди катта эканини таъкидлаган.

“Асосийси, ушбу фильмни туркий халқлари тарихидан сўзловчи, унинг маданияти, инсонийлиги каби фазилатларини намоён эта олувчи дурдона асар сифатида нафақат туркий миллатлар, балки, бутун дунё халқларига туҳфа эта олишимиз зарур. Жалолиддин Мангуберди образи жуда нозик ва биз уни увол қилиб қўймаслигимиз керак”, деган Назарбеков

Қайд этилишича, Ўзбекистон томонидан “Best organiser” МЧЖ ва Туркиянинг “Bozdag‘ film” кинокомпанияси ўртасида тузилган шартномага биноан “Мендирман Жалолиддин” сериали “Orient Finans Bank” тижорат банки ҳомийлиги асосида суратга олинмоқда ва ҳозирги пайтга келиб сериалнинг дастлабки қисмлари тасвирга олиниб, монтаж ишлари ниҳоясига етказиляпти. 

QALAMPIR.UZ манбасига кўра, ушбу сериалга 7 миллион АҚШ доллари маблағ сарфланмоқда. 

Унда Жалолиддин Мангуберди образини туркиялик актёр гавдалантирмоқда. Сериалда Ўзбекистонда хизмат кўрсатган артистлар Тоҳир Саидов, Саида Раметова, Раъно Шодиева, актёрлар Жавоҳир Зокиров, Алишер Узоқов, Адиз Ражабов, Акбархўжа Расулов, Акмал Мирзо, Райҳон Уласенова, Юлдуз Ражабова, Феруза Норматова роль ижро этмоқда. 

Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг жорий йил февраль ойида Туркияга амалга оширган ташрифи доирасида Анқара шаҳрида Халқ кутубхонаси очилган эди. Ушбу маросимда сериал ижодкорлари ҳам иштирок этиб, икки мамлакат раҳбарларининг эътирофига сазовор бўлганди. 


Мақола муаллифи

Теглар

Меҳмет Бўздоғ Озодбек Назарбеков

Баҳолаганлар

419

Рейтинг

3.1

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг