Наврўз тадбирида газ баллони портлаши оқибатида 40 га яқин киши жароҳатланди
3-саҳифа
−
19 Март
49456Ижтимоий тармоқларда Қашқадарё вилоятининг Кўкдала туманида ўтказилган Наврўз байрами тадбирида газ баллон портлаб кетгани ҳақида хабарлар тарқалди. Ҳолатга аниқлик киритиш мақсадида QALAMPIR.UZ Бош прокуратура матбуот котиби Ҳаёт Шамсутдинов билан боғланди.
Унинг бизга маълум қилишича, кеча, 18 март куни соат 12:00 ларда Кўкдала тумани “Тўқмор” МФЙда ўтказилаётган тадбирда фуқаро Ш.Б. 20 литр сиғимидаги газ баллонга ўрнатилган "газ плиткаси"да балиқ маҳсулотларини пишириб сотаётган вақтида, газ баллон портлаб кетган.
Оқибатда яқин атрофда бўлган жами 37 нафар фуқаро турли даражадаги тан жароҳати олган ва шифохонага олиб борилган. Тиббий кўрикдан ўтказилган 13 нафар фуқарода тан жароҳати аниқланмагани сабабли уйига қайтарилган.
Мазкур ҳолат юзасидан терговга қадар текшириш ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Фарғонада газ портлаши оқибатида 3 нафар Ҳиндистон фуқароси жароҳатланганди.
LiveБарчаси
Путин халқига мурожаат қилди.
21 Ноябрь