Навоийдаги олтин кони шахтасидан жасад топилди

3-саҳифа

image

Навоийдаги олтин конидан зо ёшли эркакнинг жасади топилди.  Бу ҳақда QALAMPIR.UZ'га Бош прокуратура ахборот хизмати раҳбари Ҳаёт Шамсутдинов маълум қилди.

Қайд этилишича, Навоий вилояти Хатирчи туманида яшовчи 30 ёшли О.Н. 2023 йил 25 декабрь куни “Навоий кон-металлургия комбинати” АЖ Жанубий кон бошқармасига қарашли “Зармитан” кони ерости шахтаси 840-сатҳидан, таркибида олтин моддаси бўлган маъданли тошларни талон-торож қилиш учун келган. 2024 йил 15 январь куни соат 19:00 ларда шахтадан чиқаётганида, арқон узилиб кетиши оқибатида 10-15 метрлик пастликка тушиб кетган ва оғир тан жароҳати олиб вафот этган.

О.Н. олган тан жароҳати бўйича судга оид тиббий экспертиза тайинланган.

"Ҳозирда ушбу ҳолат юзасидан Навоий вилояти ИИБ Тергов бўлинмаси томонидан терговга қадар текширув ҳаракатлари олиб борилмоқда", дейилади бу ҳақдаги хабарда.


Мақола муаллифи

avatar

.

Теглар

Навоий жасад олтин кони

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг