Навоийда коронавирусдан илк ўлим ҳолати қайд этилди
Жамият
−
07 Июль 2020
7987Навоий вилоятида коронавирус инфекцияси билан боғлиқ биринчи ўлим ҳолати қайд этилди. Бу ҳақда вилоят ҳокими Қобул Турсуновнинг вилоят аҳолисига мурожаатида айтилган.
Сўз аввалида Турсунов вилоятдаги эпидемиологик ҳолат ҳақида маълумот бериб, аҳолини ушбу касалликка қарши биргаликда курашишга чақирган.
“Энг аянчлиси шундаки, вилоятимизда ҳам олиб борилаётган даволаш-профилактик тадбирлар, тиббиёт ходимларининг саъй-ҳаракатларига қарамай, илк бор ўлим ҳолати қайд этилди”, дейди вилоят раҳбари.
Турсунов ўлим ҳолати қачон қайд этилгани, марҳумнинг ёши ва жинси ҳақидаги маълумотларга аниқлик киритмаган. Ушбу ўлим юзасидан Соғлиқни сақлаш вазирлиги маълумот берган ё берагани ҳам номаълум. Боиси одатга кўра ССВ ўлим ҳолати қайд этилгани билан боғлиқ хабарларда ҳолатнинг қайси ҳудудда аниқланганига атрофлича аниқлик киритмаяпти. Шу билан бирга Навоийда касалланган фуқаро бошқа ҳудуддаги шифохонада вафот этган бўлиши ҳам мумкин.
Маълумот ўрнида, айни вақтда Ўзбекистонда коронавирусга чалинганлар 10 459 нафарни ташкил этмоқда. Уларнинг 6690 нафари соғайган. Беморларнинг 295 нафари, соғайганларнинг 252 нафари Навоий вилоятига тўғри келмоқда.
LiveБарчаси