Навоийда хотин эрини заҳарлаб ўлдирди

3-саҳифа

image

Навоий вилоятининг Хатирчи туманида яшовчи аёл ўз турмуш ўртоғини аввал заҳарлаб, сўнг таёқ билан уриб ўлдирди. Бу ҳақда туман ҳокимлиги матбуот хизмати хабар берди.

Маълум қилинишича, воқеа туманнинг Боғчакалон маҳалласида содир этилган. Бунга оилавий келишмовчилик сабаб бўлган. Марҳум Қ.Қ. 2023 йилнинг сентябрь ойидан Х.Қ. билан шаръий никоҳ асосида туманнинг Боғчакалон маҳалласида яшаб келган. 2024 йилнинг апрель ойидан эркакнинг қизи ҳам турмушидан ажрашиб, улар билан яшай бошлаган.

Жорий йилнинг 21 июнь куни соат тахминан 22:00 ларда Х.Қ. эрининг қизи билан биргаликда турмуш ўртоғининг доимий равишдаги тазйиқи ва камситишларидан қутулиш мақсадида уни ўлдиришни режалаштиришган. Тузилган режага асосан дорихонадан 20 дона “Энам” дори воситасини олиб келинган. Сўнгра уни қатиққа қўшиб, эркакка ичиришган.

Қ.Қ. дори таъсирида ҳолсизланиб, кўнгли айниган ҳамда ҳушсиз ҳолатга келган. Бундан фойдаланган аёллар ёғоч бўлаги билан унинг бош қисмига бир неча маротаба уриб, тан жароҳати етказган. Оқибатда Қ.Қ. воқеа жойида вафот этган.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Самарқандда 32 ёшли аёл эрининг оёқ-қўлини боғлаб, тириклайин ёқиб юборганди.


Мақола муаллифи

Теглар

Навоий эр хотин заҳар

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг