Навоийда қидирувда бўлган 430 нафар шахс ушланди

3-саҳифа

image

2023 йилда қидирувда бўлган 430 нафар жисмоний шахс топилиб, жами 650,5 миллион сўм қарздорлик ундирилди.  Бу ҳақда ЎзА хабар берди.

Унга кўра, Мажбурий ижро бюроси Навоий вилояти бошқармаси қидирув шўъбаси ходимлари томонидан қочиб юрган қарздорларни аниқлаш мақсадида мамлакат бўйлаб тезкор тадбирлар ўтказилиб, 430 нафар шахс ушланган ва яна  61 нафари қидирилмоқда.

Ушбу шахсларнинг 19 нафари республика ҳудудида яшириниб юрганлиги, 42 нафари эса чет элга турли мақсадларда чиқиб кетганлиги аниқланган.  

Улар орасида алимент тўлашдан бўйин товлаб, тутқич бермай келганлари ҳам бор.

Жумладан, Учқудуқ туманида яшовчи фуқаро Ф.Р. алимент пулларини ўз вақтида тўлаш юзасидан давлат ижрочилари томонидан бир неча бор огоҳлантирилишига қарамасдан доимий равишда яшаш манзилини ўзгартириб, алимент мажбуриятини бажаришдан бўйин товлаб келганлиги оқибатида унинг 59,3 миллион сўмлик қарздорлиги йиғилиб қолган.

Олиб борилган тезкор тадбирлар давомида қарздор жорий йилнинг 4 декабрь куни Тошкент вилоятидан ушлаб келиниб, унга нисбатан қонуний чора кўриш учун тўпланган ҳужжатлар жиноят ишлари бўйича туман судига юборилган. Судда қарздорга нисбатан 15 сутка маъмурий қамоқ жазоси қўлланилган.

Эслатиб ўтамиз, 2024 йил 1 июндан Ўзбекистонда чиқинди олиб чиқиб кетиш бўйича қарздорлик юзага келган тақдирда истеъмолчи электр энергияси учун пул тўлай олмаслиги бўйича қонун жорий қилинган эди.


Мақола муаллифи

Теглар

Навоий қидирув алимент

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг