Навоийда дарс пайтида чўмилишга борган 6-синф ўқувчиларидан бири чўкиб кетди
3-саҳифа
−
25 Май
6538Ижтимоий тармоқларда Навоий вилоятида мактаб ўқувчилари дарс вақтида чўмилишга бориб, улардан бири калтаклангани ва сувга отиб юборилгани ҳақида хабарлар тарқалди. Ушбу хабарга Навоий вилояти Мактабгача ва мактаб таълими бошқармаси расмий муносабат билдирди.
Маълум бўлишича, Кармана туманидаги 30-мактабнинг 6-синф ўқувчилари дарс вақтида чўмилишга борган. Ушбу ҳолат юзасидан ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар томонидан суриштирув ишлари олиб борилмоқда. Натижаси бўйича қўшимча маълумот берилади.
Бошқарма мазкур бахтсиз воқеа оқибатида вафот этган ўқувчининг оила аъзоларига чуқур ҳамдардлик билдирган.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Андижонда Damas каналга тушиб кетгани ҳақида хабар берилганди.
Ҳабиб Жўрабоев