Навоийда дарс пайтида чўмилишга борган 6-синф ўқувчиларидан бири чўкиб кетди
Crime
−
25 May 2024 7831 1 minute
Ижтимоий тармоқларда Навоий вилоятида мактаб ўқувчилари дарс вақтида чўмилишга бориб, улардан бири калтаклангани ва сувга отиб юборилгани ҳақида хабарлар тарқалди. Ушбу хабарга Навоий вилояти Мактабгача ва мактаб таълими бошқармаси расмий муносабат билдирди.
Маълум бўлишича, Кармана туманидаги 30-мактабнинг 6-синф ўқувчилари дарс вақтида чўмилишга борган. Ушбу ҳолат юзасидан ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар томонидан суриштирув ишлари олиб борилмоқда. Натижаси бўйича қўшимча маълумот берилади.
Бошқарма мазкур бахтсиз воқеа оқибатида вафот этган ўқувчининг оила аъзоларига чуқур ҳамдардлик билдирган.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Андижонда Damas каналга тушиб кетгани ҳақида хабар берилганди.
Ҳабиб Жўрабоев
Live
AllPutin To'qaev bilan ham telefonlashdi
21 September
Qashqadaryoda 2300 yillik ossuariy topildi
21 September
Szinpin 10 yil deganda birinchi marta AQShga boradi
21 September
Shavkat Mirziyoev Vladimir Putinga maktub yo'lladi
21 September