Андижонда Damas каналга тушиб кетди (видео)
Жамият
−
23 Май 2024 13383 1 дақиқа
Ижтимоий тармоқларда Андижон вилоятида Damas русумли автомобилни кран каналдан чиқариб олаётгани акс этган видеотасвирлар тарқалди. QALAMPIR.UZ ушбу воқеага аниқлик киритиш мақсадида Андижон Фавқулодда вазиятлар бошқармаси билан боғланди.
Билдирилишича, воқеа жорий йилнинг 21 май куни тунда содир бўлган. Ҳаракатланиб кетаётган Damas ҳайдовчиси бошқарувни йўқотган ва Улуғнор каналига тушиб кетган. Автомобиль ичида ҳайдовчидан ташқари яна бир йўловчи бўлган. Фавқулодда вазиятлар ходимлари бугун, 23 май куни бир йўловчини топишга муваффақ бўлган, бошқаси эса чўкиб кетган.
“Воқеа юзасидан қидирув ишлари давом этмоқда. Шунингдек, қўшимча маълумотлар берилади”, дейди ФВБ ходими.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Тошкент шаҳрининг Яшнобод туманида Gentra автомашинаси ТАПОиЧ кўпригидан пастга қулаб тушганди.
Live
БарчасиОҳангаронда ўқитувчи ўқувчини калтаклади
22 Октябрь
Австралияда кучли ёмғир ёғди
22 Октябрь
Гретсияда ҳам талабалар намойиш бошлади
22 Октябрь