Навоийда чемпион фуқарони бир уриб, “ухлатиб” қўйдими? (видео)

3-саҳифа

image

Ижтимоий тармоқларда Навоий шаҳрида Олимпиада чемпиони бир фуқарони уриб, тан жароҳати етказгани ҳақида хабарлар тарқалди. Видеода “Президент совғаси” деб ёзилган автомобиль ёнида бир йигит бошқасига бир мушт тушириб, йиқитгани акс этган. Ҳолат юзасидан Навоий вилояти Ички ишлар бошқармаси муносабат билдирди.

Маълум қилинишича, мазкур ҳолат Навоий вилояти ИИБ томонидан ўрганилди. Аниқланишича, воқеа жорий йилнинг 22 август куни тунгги соат 2:00 ларда Навоий шаҳар “Зиёкор” маҳалласи ҳудудида содир этилган бўлиб, Кармана туманида яшовчи 1994 йилда туғилган С.А. мазкур маҳалла ҳудудида жойлашган ресторанларнинг бирига ўзига яқиндан таниш бўлган фуқаролар билан овқатланиш учун борган. Якунда фуқаро С.А. тўловни амалга оширган ва етмай қолган маълум миқдордаги пул маблағини автомашинадан олиб бериш учун ташқарига чиққан вақтида мазкур ресторанда ишловчи 2004 йилда туғилган фуқаро М.У. унинг олдига бориб, қолган тўлов пулини ҳам амалга оширишини сўраган. 

С.А. спиртли ичимлик таъсирида бўлган ва ўзаро оғзаки тортишиб қолиб, жамиятда юриш-туриш қоидаларини қасддан менсимасдан, ўзига олдиндан таниш бўлмаган фуқаро М.У.ни ҳеч бир сабабларсиз қўли билан юз соҳасига уриб, тан жароҳати етказган. 

“Суриштирувлар давомида  гумонланувчи фуқаро С.А. олимпиада чемпиони эмаслиги, ўша куни ресторанга 1995 йилда туғилган диск улоқтириш бўйича икки карра Параолимпиада чемпиони, фуқаро Э.С. билан биргаликда унинг автомашинасида борганлиги, ўзаро тортишув келиб чиққан жараёнда фуқаро Э.С. автомашина салонида бўлгани ва ҳолатга кейинчалик аралашиб, фуқаро С.А.ни тинчлантиришга ҳаракат қилганлиги ҳамда жабрланувчи фуқарога тезкорлик билан ёрдам кўрсатганлиги маълум бўлди”, дейилади ИИБ муносабатида.  

Билдирилишича, ҳолат юзасидан Ўзбекистон Республикаси Жиноят Кодексининг 277-моддаси (Безорилик) 1-қисми билан жиноят иши қўзғатилган ва гумонланувчи С.А. процессуал тартибда ушланган. Ҳозирда тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда. 

Эслатиб ўтамиз, олдинроқ Андижон вилоятининг Асака туманида бир гуруҳ шахслар жанжаллашгани ва унда икки эркакнинг жиддий жароҳат олгани, дўппослаган шахслар атрофдагиларнинг қаршилиги ва насиҳат қилишига қарамай, ерда хушсиз ётган жабрланувчиларни қайта ва қайта ургани, тепгани ва ушбу хатти-ҳаракатини видеога олгани акс этган тасвирлар тарқалганди. Айни шу ҳолат содир бўлаётган вақтда эса атрофда Ички ишлар ходими формасидаги шахс ҳам бўлгани видеода акс этган.


Мақола муаллифи

Теглар

Навоий ИИБ Олимпиада чемпиони

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг