Навоийда бирдан 42 нафар бемор коронавирусдан соғайди

Жамият

image

Бугун, 3 июнь куни Навоий вилоятида бугун ҳам бир йўла 42 нафар бемор соғайиб, реабилитацияга кузатилди. Бу ҳақда Соғлиқни сақлаш вазирлиги хабар берди.

Тузалганларнинг барчаси ушбу вилоятдан (32 нафари Зарафшон шаҳридан, 4 нафари Хатирчи туманидан, 3 нафари Томди туманидан, 2 нафари Конимех туманидан, 1 нафари эса Навоий шаҳридан) бўлиб, 26 нафари эркак, 16 нафари аёл. Уларнинг ёши каттаси 71 ёшли онахон, ёши кичиги 2018 йил туғилган.

Сўнгги кунларда вилоятда коронавирусга чалинган кўплаб беморларнинг самарали даволаниб чиқаётганида фидойи шифокорларнинг муносиб ҳиссаси бор.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги томонидан Навоий вилояти учун махсус ишчи гуруҳ тузилиб, ушбу худудга сафарбар қилинган эди.

Шу кунларда Республика ихтисослаштирилган эндокринология илмий-амалий тиббиёт маркази директори Анвар Алимов, вазирлик бошқарма бошлиғи Шуҳрат Алмардонов, Тиббиёт ходимларининг касбий малакасини ривожлантириш маркази директори Хабибулло Оқилов ва Санитария-эпидемиологик осойишталик агентлиги директори ўринбосари Баҳром Алматов бошчилигидаги юқори малакали шифокор-олимлар, жумладан, эпидемиолог, инфекционист, оториноларинголог, реаниматолог, пульмонолог, хирург ҳамда врач-лаборант каби ўнлаб тиббиёт ходимларидан иборат махсус гуруҳ вилоятда фаолият кўрсатмоқда. 

Ушбу тажрибали мутахассислардан иборат гуруҳ ҳудудда коронавирус инфекцияси тарқалишининг олдини олиш борасида амалга оширилаётган профилактик ва эпидемияга қарши тадбирларни янада кучайтириш, беморларни самарали даволаш борасида маҳаллий мутахассисларга яқиндан амалий ёрдам кўрсатишмоқда.

Махсус гуруҳ саъй-ҳаракатлар самараси ўлароқ, сўнгги икки кунда бир йўла 84 нафар бемор шифо топди. Айни пайтда вилоятда 164 нафар фуқарода коронавирус инфекцияси аниқланган.

Ҳозирда улардан 96 нафари соғайган бўлса, қолган 68 нафар беморга шифокорларимиз томонидан самарали даволаш муолажалари олиб борилмоқда.

Эндиликда мамлакат бўйлаб коронавирус инфекциясидан жами соғайганлар 2961 нафарга етди.


Мақола муаллифи

Теглар

Коронавирус Ўзбекистонда

Баҳолаганлар

105

Рейтинг

3.1

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг