Навоийда 5-синф ўқувчиси чет тилидан B2 сертификатини олди
Жамият
−
16 Январь 32363 1 дақиқа
Навоий шаҳридаги 22-умумтаълим мактабининг 5-синф ўқувчиси Исломбек Мансуров инглиз тилидан B2 даражадаги миллий сертификатни қўлга киритди. Бу ҳақда вилоят Мактабгача ва мактаб таълими бошқармаси хабар берди.
Маълум қилинишича, Исломбек бу натижага биринчи уринишдаёқ эришган. Шубҳасиз бу ёш жиҳатдан мамлакатдаги энг яхши натижалардан бири бўлган.

“Исломнинг бу натижаси – ёшларимизда чет тилларига бўлган қизиқиш ортиб бораётгани, тўғри йўналтириш ва меҳнат билан ҳар қандай чўққини забт этиш мумкинлигини исботлаб турибди”, дейилади бошқарма хабарида.
Маълумот учун, олий таълим муассасаларига ўқишга киришда чет тилидан B2 сертификати бор абитуриентга максимал балл берилади.
Қолаверса, умумтаълим мактабларида фаолият юритаётган хорижий тил ўқитувчилари учун ҳам камида B2 даражадаги миллий ёки унга тенглаштирилган халқаро тил сертификатини олиш мажбурий этиб қўйилган. Бу талаб 2026 йилнинг 1 январидан кучга кириши керак эди, аммо баъзи сабаблар туфайли 2026-2027 ўқув йили бошига қадар узайтирилди.
Live
Барчаси