Навоий ва Самарқандда “Ипотека-банк” филиали ходимлари коронавирусга чалингани ростми?
Жамият
−
29 Май 2020
8617Ижтимоий тармоқларда “Ипотека-банк” АТИБнинг Навоий ва Самарқанд филиалларида ходимларнинг коронавирус билан касалланиш бўйича ҳолатлар аниқланганлиги бўйича хабарлар тарқалди.
“Ипотека-банк” бу хабарлар асоссиз экани ва банк филиалида бундай ҳолатлар кузатилмаганини маълум қилди.
“Банк тўғрисида асосланмаган маълумотлар тарқатаётган каналлар ҳақида тегишли ҳуқуқни муҳофаза қилиш органларига мурожаат қилишга мажбур бўламиз”, дейилади хабарда.
Эслатиб ўтамиз, “Ипотека-банк”нинг бош офисида ишловчи ходимда коронавирус инфекцияси аниқланганди. Шундан сўнг бош офисда ишловчи барча ходимлар коронавирусга тест топширганди.
LiveБарчаси
Эртадан Тошкентдаги 8 та кўчаларда ҳаракатланиш чекланади
07 Ноябрь 2023
Фарғонада қиймати 76 млн сўмлик “паққиллоқлар” ушланди
07 Ноябрь 2023
Шавкат Мирзиёев Қатар собиқ бош вазирини қабул қилди
07 Ноябрь 2023
Фаластин Бош вазири Муҳаммад Штае Ғазодаги уруш сабаб ҳалок бўлган болалар ҳақида гапираётиб йиғлаб юборди
07 Ноябрь 2023