“Навбаҳор” шифокори Деҳли-Тошкент рейсида йўловчи ҳаётини сақлаб қолди
Спорт
−
07 Декабрь 2023
7127“Навбаҳор” шифокори Деҳли-Тошкент йўналишидаги авиарейсда йўловчининг ҳаёти сақлаб қолинишига сабабчи бўлди. Бу ҳақда клуб матбуот хизмати хабар берди.
Манбага кўра, “Мумбай Сити” билан ўйиндан қайтаётган “Навбаҳор” ПФК делегацияси ўрин олган бортда Ҳиндистонда жарроҳлик амалиёти ўтказиб қайтаётган йўловчи ўзини жуда ёмон ҳис қилган.
“Жамоамиз шифокори Жаҳонгир Нуриддинов ушбу беморга биринчи тез тиббий ёрдамни кўрсатди. Шифокоримизнинг тезкор ҳаракатлари билан бемор ўзига келди ва оиласи бағрига соғ-саломат қайтди”, дейилади манба хабарида.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ худди шундай ҳолат Тошкентнинг “Пахтакор” клуби билан ҳам юз берганди. Клуб шифокори Умид Баҳромов Дубай-Тошкент йўналишидаги рейс қатновида йўловчининг ҳаётини сақлаб қолинишига сабабчи бўлганди.
LiveБарчаси