Навбаҳор Ҳамидова проф боксда илк жангида ғалаба қозонди
Спорт
−
10:08 1500 1 дақиқа
Кеча, 26 декабрь куни Тошкент шаҳрида профессионал бокс оқшоми бўлиб ўтди. “Ҳумо арена” мезбонлик қилаётган бокс оқшомида бокс бўйича ЖЧ финалчиси, 3 карра Осиё чемпиони Навбаҳор Ҳамидова проф боксдаги дебют жангида ғалаба қозонди.
Ушбу жангда Навбаҳор Ҳамидовага ўзбекистонлик бошқа бир боксчи Одинахон Исмоилова рақиблик қилди. Жанг муддатидан олдин якунланди. Иккинчи раундда Ҳамидова рақибасини техник нокаутга учратди. Шу тариқа, Ҳамидова проф боксдаги юришини ғалаба билан бошлади.
Маълумот учун, Навбаҳор Ҳамидова жорий йилнинг сентябрь ойида Англиянинг Ливерпуль шаҳрида бўлиб ўтган бокс бўйича Жаҳон чемпионатида кумуш медални қўлга киритган эди.