НАТО Украинага 40 миллиард евро беради

Олам

image

НАТО 2025 йилда Украинага камида 40 миллиард евро беради. Бу ҳақда бугун , 10 июль куни АҚШ Президенти Жо Байден НАТОнинг 75 йиллигига бағишланган  саммитида маълум қилди.

НАТОнинг 75 йиллигига бағишланган  саммити якуни бўйича қуйидаги ташаббуслар қабул қилиниши кутилмоқда: 

Киевга ёрдам бериш учун НАТОнинг янги тузилмаси NSATU пайдо бўлади. У альянс билан тўлиқ операцион мувофиқлик йўлида Украина қуролли кучларини жиҳозлаш, ўқитиш ва ривожлантириш бўйича ишларни мувофиқлаштиради;

Киевда НАТОнинг катта вакили пайдо бўлади, у альянснинг Украинанинг юқори мартабали амалдорлари билан ўзаро муносабатлари координатори вазифасини бажаради;

Иттифоқчилар келаси йил давомида Киевни камида 40 миллиард евро миқдорида асосий молиялаштириш ва Украинанинг ғалаба қозониши учун барқарор даражадаги хавфсизликни қўллаб-қувватлаш ниятини эълон қилади.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ НАТО Бош котиби Йенс Столтенберг Вашингтонда бошланган Давлат ва ҳукумат раҳбарлари саммитида альянс давлатлари Россиянинг Украинага қарши урушда ғалаба қозонишига йўл қўя олмаслигини айтганди.

Азизбек Эшмаматов


Мақола муаллифи

avatar

.

Теглар

НАТО Украина Киев

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг