НАТО саммитидан сўнг Украина янада кучайди – Зеленский
Олам
−
13 Июль 2023
5880Украина Президенти Владимир Зеленский НАТОнинг Вильнюсдаги саммитидан сўнг мамлакат Қуролли кучлари янада кучайганини айтди. Бу ҳақда давлат раҳбари навбатдаги видеомурожаатида маълум қилди.
“Уйга яхши натижа билан қайтяпмиз. Энди Қуролли кучларимизда янги ҳаво мудофааси, ракеталар, зирҳли транспорт воситалари ва артиллериялар бор. НАТО саммитидан сўнг Украина янада кучайди”, дейди Украина Президенти
Зеленскийга кўра, олий даражадаги учрашувлар вақтида Киев Украинанинг НАТОга аъзо бўлиш пойдеворини қўйишга муваффақ бўлган. Эндиликда мамлакат энг кучли томонлар билан икки ёқлама хавфсизлик шартномаларини тузади.
Бироқ Украина сиёсатчилари НАТО саммитида Киев барча мақсадларига эришмаганини таъкидламоқда. Олий Рада вице-спикери Елена Кондратюкнинг фикрича, саммит натижалари ташкилотни Украинанинг НАТОга қўшилиш таклифини қайта кўриб чиқишга ундайди.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Австралия Бош вазири Энтони Албаниз Украинага яна 30 та Bushmaster ҳарбий машинасини бериши ҳамда Норвегия Мудофаа вазирлиги Киевга мингта Black Hornet учувчисиз учиш қурилмасини текинга бериши маълум қилинган эди.
LiveБарчаси