Австралия Украинага яна 30 та Bushmaster ҳарбий машинасини беради

Олам

image

Австралия Украинага Россияга қарши курашда мамлакатни қўллаб-қувватлаш учун қўшимча ҳарбий ёрдам ваъда қилди. Бу ҳақда бугун, 12 июль куни Австралия Бош вазири Энтони Албаниз Литвада бўлиб ўтаётган НАТО саммити доирасида Президент Владимир Зеленский билан учрашувда маълум қилди.

Унга кўра, Австралия  Россияга қарши курашда мамлакатни қўллаб-қувватлаш учун қўшимча ҳарбий ёрдам пакетини юборади. Бу орқали Bushmaster компаниясининг Украинага юборган ҳарбий машиналари сони 120 тага етади.

“Биз ўз уйи ва ўз миллатининг суверенитети учун курашаётган жасур эркаклар ва аёлларга ёрдам бериш учун қўшимча Bushmaster воситаларини тақдим этишдан фахрланамиз. Россия бу босқинни ноқонуний ва ахлоқсиз равишда бошлади, у қўшинларини олиб чиқиб, можарони дарҳол тугатиши керак”, дейди Энтони Албаниз.

Шунингдек, Зеленский учрашувдан сўнг Telegram-канали орқали ўз миннатдорлигини билдирди.

“Кучли янги мудофаа тўплами, шу жумладан 30 та Bushmaster зирхли техникалари учун раҳмат! ”, деб ёзган Зеленский.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Норвегия Мудофаа вазирлиги Киевга мингта Black Hornet учувчисиз учиш қурилмасини текинга беришини эълон қилган эди.


Мақола муаллифи

Теглар

НАТО Австралия Украинага

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг