НАТО хавфли сиёсат юритяпти – Россия ТИВ

Олам

image
0:00
0:00
download

НАТО олиб бораётган сиёсат хавфли ва қуролли тўқнашув ҳам келтириб чиқариши мумкин. Ҳодисаларнинг бундай ривожланишининг олдини олиш муҳим. Россия Ташқи ишлар вазири ўринбосари Сергей Рябков “Известия” нашрига берган интервьюсида шундай фикр билдирди.

Дипломат Москва АҚШ билан қуролсизланиш бўйича мулоқотни қандай кўриши, ядро уруши таҳдиди ҳақида қандай фикрдалиги ва Вашингтон билан янги маҳбуслар алмашинуви истиқболларини қандай баҳолаши ҳақидаги саволларга ёзма жавоб берган.

“НАТО давлатларининг бизнинг “қизил чизиқлар”имизга эътибор бермаслик ва тўғридан-тўғри қуролли можаро ёқасида мувозанат сақлаб, Украинада Россия билан қарама-қаршиликка киришиш бўйича бузғунчи курси ўта хавфлидир. Кўриниб турибдики, бу даҳшатли оқибатларга олиб келадиган ядровий кучларнинг ҳарбий тўқнашувигача кучайиши мумкин. Бунинг олдини олиш керак”, дейди вазир ўринбосари.

Унинг қайд этишича, бу борадаги энг муҳим вазифалардан бири ядро қуролига эга давлатлар ўртасида ҳар қандай урушга йўл қўйиб бўлмаслиги ҳақидаги постулатга содиқ қолишдир.

Рябков нашрга берган интервьюсида Россия Федерацияси қандай шароитларда ядро қуролидан фойдаланиши мумкинлигини ҳам эслатган.

“Россия гипотетик тарзда ядровий жавоб беришга фақат бизга ёки иттифоқчиларимизга қарши оммавий қуроллар билан ёки оддий қуроллардан фойдаланган ҳолда тажовузга жавобан, давлатнинг мавжудлиги таҳдид остида бўлганда йўл қўяди”, дейди у.

Иккала сценарийда ҳам асосий сўз “тажовуз”дир, дейди дипломат.

“Бошқача қилиб айтганда, Россия томонидан ядровий қуролдан фойдаланиш фақат ҳужумга жавобан – фавқулодда вазиятларда ўзини ҳимоя қилиш учун мумкин. Бу ерда фараз ва хаёлларга ўрин йўқ”, дея қўшимча қилган Рябков.


Мақола муаллифи

Теглар

НАТО Россия

Баҳолаганлар

316

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг