НАТО Франция альянсни тарк этишидан хавотирланяпти
Олам
−
04 Июль
9265Агар Марин Ле Пеннинг “Миллий бирлик” ўнг қанот партияси Франциядаги парламент сайловларида ғалаба қозонса, расмий Париж НАТОнинг ҳарбий қўмондонлигидан чиқиши мумкин. Бу ҳақда номи очиқланмаган дипломатик манбаларга таяниб, “Euractiv” хабар берди.
Нозик масалаларни муҳокама қилиш учун ўз маълумотларини анонимлик шарти билан айтиб берган НАТО дипломатлари Францияда ўта ўнгчиларнинг ҳукуматга келиш хавфидан жиддий хавотирда эканликларини билдирди. Ўнгчилар НАТОнинг мавжудлиги ва Украинага ёрдам зарурлигини шубҳа остига қўйган.
“Кичикроқ давлатлардан фарқли ўлароқ, Франция АҚШ, Германия ва Буюк Британия билан бир қаторда НАТОнинг узоқ муддатли стратегиясига сезиларли таъсир кўрсатадиган тўртта давлатдан биридир”, деган дипломатлардан бири.
Дипломатларнинг қўшимча қилишича, Франциянинг сиёсатга таъсири Украинани қўллаб-қувватлашга қарши стратегиялар олиб борган Венгрия ва Словакия каби кичикроқ давлатларникидан ҳам кўпроқ.
Маълумот учун, мамлакатда 30 июнь куни бўлиб ўтган парламент сайловларининг биринчи босқичида ўнг қанот Республикачилар партиясидаги иттифоқчилари билан биргаликда 33,15 фоиз овоз тўплаган, бу эса сайловчиларнинг 33,15 фоиз овозини ташкил қилган. “Янги халқ фронти” чап қанот коалицияси 27,99 фоиз, амалдаги Президент Эммануэль Макрон коалицияси эса 20,04 фоиз овоз билан учинчи ўринни эгаллаган.
Нашрнинг келтиришича, сайловларнинг иккинчи босқичи 7 июль кунига белгиланган. Иккинчи босқич сайловлардан кейин кейинги ҳукумат столида ўз сўзини айтиши ёки Миллий Ассамблеяда кучли блокировка қилувчи озчилик ролини ўйнаши мумкин бўлган “Миллий бирлик” етакчи ҳарбий иттифоқчиларнинг Франциянинг НАТО таркибида қолиш-қолмаслигини шубҳа остига қўйган.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Франциядаги Европарламент сайловларида марказчи лагер мағлубиятга учрагач, мамлакат Президенти Эммануэль Макрон парламент қуйи палатасини тарқатиб юборгани ҳақида хабар берилганди.