“Насаф” ўз майдонида “Ал-Ҳилол”га имкониятни бой берди
Спорт
−
29 Сентябрь 2025 6528 1 дақиқа
Бугун, 29 сентябрь куни Элит Осиё чемпионлар лигаси 2-тури доирасидаги “Насаф” – “Ал-Ҳилол” баҳси бўлиб ўтди. Қаршининг “Марказий” стадионида бўлиб ўтган мазкур тўқнашувда меҳмонлар 2:3 ҳисобида ғалаба қозонди.
Дастлаб, 21-дақиқада Сергей Милинкович-Савич беллашувдаги ҳисобни очди. Орадан 6 дақиқа ўтиб эса “аждарлар” ярим ҳимоячиси Сардорбек Баҳромов рақиб дарвозасини олис масофадан ишғол этган ҳолда орадаги фарқни йўққа чиқарди. Ўйиннинг биринчи бўлимига қўшиб берилган 45+2-дақиқадаги Тео Эрнандеснинг голи эса “Ал-Ҳилол”нинг танаффусга устунлик билан йўл олишини таъминлади.
Баҳснинг иккинчи бўлими стартида захирадан майдонга тушган Жавоҳир Сиддиқов 61-дақиқада Умар Эшмуродовнинг супер узатмасини голга айлантирди. Меҳмонларга ғалаба келтирган гол эса 79-дақиқада “Ал-Ҳилол”нинг бразилиялик ҳужумчиси Маркос Леонардо томонидан киритилди.
Шу тариқа, “Ал-Ҳилол” мусобақа доирасидаги навбатдаги 3 очкони қўлга киритди ва Шарқий минтақада турнир жадвали етакчисига айланди. “Насаф” эса икки мағлубият билан жадвалда сўнгги ўринни эгаллаб турибди.
Жаҳонгир Иномжонов
Live
БарчасиСомалида самолёт Ҳинд океани қирғоғига қўнди
10 Февраль