“Насаф” 3-турда очко йўқотди
Спорт
−
13 Март 2442 1 дақиқа
Кеча, 12 март куни Ўзбекистон Суперлигасининг 3-тур учрашувлари якунланди. Турнинг сўнги куни бўлиб ўтган учрашувларда ОКМК ва “Сўғдиёна”, “Динамо” ва “Насаф” жамоалари ўз учрашувларида дуранг ўйнади.
Олмаликда кечган баҳсда Миржалол Қосимов жамоаси “Сўғдиёна” билан 2:2 ҳисобида дуранг ўйнади. Мезбонлар сафида Сияваш Ҳақназарий ва Аброр Каримов, жиззахликлар таркибидан эса Люпчо Дориев ва Отабек Жўрақозиев муаллифлик қилди.
Самарқандда кечган учрашувда “Динамо” қаршининг “Насаф” жамоаси билан 1:1 ҳисобида дуранг ўйнади. Дастлаб Вадим Абрамов шогирдлари Анваржон Ҳожимирзаевнинг голи эвазига ҳисобда олдинда бораётган эди, бироқ учрашувнинг асосий вақтига қўшиб берилган дақиқаларда Шароф Муҳиддинов голи Розиқул Бердиев шогирдларига 1 очко тақдим этди. Шу тариқа, кун доирасидаги ҳар иккала ўйинда ҳам жамоалар очко йўқотди.
3-тур учрашувлари якунига кўра, ҳозирда Фарғонанинг “Нефтчи” жамоаси 100 фоиз натижа билан турнир жадвалида етакчилик қилмоқда. Ундан кейин Тошкентнинг “Локомотив” ва “Насаф” 7 очкодан кейинги ўринларда бормоқда.
Live
Барчаси