“Насаф” муддатидан аввал Ўзбекистон чемпиони бўлди
Спорт
−
17:46
3731Бугун, 1 ноябрь куни футбол бўйича Ўзбекистон чемпионати ўйинлари давом эттирилди. Тур доирасида Тошкентнинг “Локомотив” клуби Қаршининг “Насаф” жамоасини қабул қилиб, кичик ҳисобда имкониятни бой берди.
Учрашувнинг 1-бўлимида қатор вазиятлар юзага келтирилган бўлса ҳам, ҳисоб очилмади. 1-тайм фақатгина “темирйўлчилар” аъзоси Иван Рогачнинг ҳакам томонидан ўйиндан четлатилиши билан эсда қолди.
2-бўлимнинг 73-дақиқасида қаршиликларнинг ҳужумини Акмал Мозговой гол билан якунлади. Футболчи жамоадошининг узатмасини қайчи услубида “Локомотив” дарвозасига йўллаб, ўйиндаги ягона голни киритди.
Шундай қилиб, “Насаф” ўз тарихида илк бор Ўзбекистон чемпионлигини қўлга киритиб, Тошкент клубларининг чемпионатдаги 22 йиллик гегемониясига барҳам берди.