Наоя Иноуэ камарини жангсиз бой бериши мумкин
Спорт
−
09 Январь
11777Бокс бўйича иккинчи енгил вазн тоифасида мутлақ жаҳон чемпиони Наоя Иноуэнинг WBA камаридан маҳрум бўлиши кутилмоқда. Бу ҳақда промоутер Эдди Хирн маълум қилди.
Ўзбекистонлик боксчи Муроджон Аҳмадалиевнинг промоутери ҳисобланган Хирннинг айтишича, Иноуэ мексикалик Алан Пикассо билан жанг қилишга рози бўлган. Шу сабабли, у WBA камаридан маҳрум бўлади. Вақтинчалик чемпион Муроджон Аҳмадалиев эса тўлақонли чемпион деб эълон қилинади.
Лекин бу Иноуэ - Аҳмадалиев жанги ўтказилмайди дегани эмас. Хирн улар ўртасидаги жангни 2025 йил охирида ташкил этишга уриниб кўрмоқчи.
Маълумот ўрнида, Наоя Иноуэ 24 январь куни IBF йўналиши бўйича даъвогар Сэм Гудманга қарши жанг ўтказади.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ, япониялик боксчи Муроджон Аҳмадалиевга қарши рингга кўтарилишга розилик бергани ҳақида хабар берилганди.
LiveБарчаси