Намойиш ва тартибсизликлар натижасида Қирғизистон қанча даромадини йўқотгани ҳисобланди

Олам

image

Дастлабки ҳисоб-китобларга кўра, Қирғизистондаги сиёсий беқарорлик туфайли етказилган зарар 2020 йил 10 октябрь ҳолатига кўра 8 миллиард сом ёки бутун мамлакат бўйлаб 104 миллион долларни ташкил этди. Бизнес-ассоциациялари миллий альянси томонидан шундай маълумот тақдим этилган.

Мутахассислар умумий суммаси 210 млн доллар бўлган 20 дан ортиқ шартнома ва бизнес лойиҳалар бекор қилинган.

Миллиардлаб сом йўқотилган даромад ишсизлик, солиқ ва тўлов режаларини ошишига, мамлакатдаги ижтимоий-иқтисодий вазиятнинг кескинлашувига олиб келиши мумкин.

Бизнес-ассоциациялари миллий альянси барча сиёсий кучларни келишувга эришишга ва ҳуқуқий оқимга қайтишни таъминлашга, барча Ҳукумат ташкилотларини жорий қилинган фавқулодда ҳолат таъсири камайтиришга чақирган. Ташкилот ишчиларнинг ва юк машиналарининг тўсиқсиз ҳаракатланишини таъминлаш кераклигини айтмоқда.

Эслатиб ўтамиз, жорий йилнинг 4 октябрь куни Қирғизистонда навбатдаги парламент сайловлари бўлиб ўтди. Сайловнинг дастлабки натижасидан норози партиялар тарафдорлари Бишкекда норозилик намойишини бошлади. Кейинроқ намойиш тартибсизликка айланиб кетди. 

Намойишчилар аввало мамлакат парламенти биноси – Оқ уйни эгаллади. Бу бинода Президент Администрацияси ҳам жойлашган. 6 октябрь эрталаб Ҳукумат биноси ҳам намойишчилар қўлига ўтгани маълум бўлди.

Бундан ташқари, акция иштирокчилари Қирғизистон Миллий хавфсизлик давлат қўмитаси биносига бостириб кириб, у ерда сақланаётган собиқ Президент Алмазбек Атамбоевни озод қилди. Шунингдек, сиёсий маҳбуслардан собиқ Бош вазир Сапар Исаков ҳам қамоқдан чиқарилди. Озод қилинганлар орасида Бишкек шаҳрининг собиқ мэри Албек Ибраимов ҳам бор.

Президент Сооронбай Жээнбеков юз бераётган тартибсизликлар бўйича баёнот бериб, баъзи сиёсий кучлар давлат ҳокимиятини ноқонуний равишда эгаллаб олишга уринганини айтиб ўтди.

Намойишлар авж олган паллада Марказий сайлов комиссияси сайлов натижаларини тан олмаслик ҳақида қарор қабул қилди.

Ҳозиргача Жўқорғу Кенеш спикери Дастан Жумабеков ва мамлакат Бош вазири Кубатбек Боронов истеъфога чиқди. 

Ўзбекистон қўшни Қирғизистонда юз бераётган воқеаларга муносабат билдириб, жиддий ташвишда эканини билдирди.

Жээнбеков вазиятни изга солиш учун 9 октябрь куни Бишкекда фавқулодда ҳолат эълон қилди. Кейинроқ бу режим яна узайтирилди. Ҳарбийларнинг Бишкекка кириши натижасида намойишлар ва талончиликлар тўхтади.


Мақола муаллифи

Теглар

Қирғизистондаги вазият

Баҳолаганлар

152

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг